Ха кейин, "эркин" қизлар, ўзингизга ўхшаганига тегаверинг, иккита одамни хаётини расво қилмай.
Барибир яшаб кета олмайсиз норм йигит билан. Ундай, улар учун сўраладиган ахли олдида ўз масъулият, мажбурият, рашк дегани бор бўлган йигит билан икковиларниям хаётилар сиқилиб ўтади.
У чеклаган ишни қилишингиз, унга айтмай қаергадир кетишингиз, бирор ишни қилиб бўлганингиздан кейин унга хабар етиши сиз учун нормал холат. Лекин унга бу эътиборсизлик, ўзбошимчалик, ўзини хаётингизда ўрни бўлмаган иккинчи сорт одамдек хис қилишига сабаб.
Ё урушади, мажбурлайди ва сизни кўзингизда жохил абюзер деган ном олади.
Ё оиласини сақлаб қолиб ва сизни хохишларингизни устун қўйиб хаммасини ўзига ташлаб сизга мослашадию бутун умр оиласидан кўнгли тўлмай яшайди.
Ё ажрашади...
Келинни қайнона-қайнота олдида мажбурияти йўқ, рухсат сўрашга, уларни айтганини қилишга мажбурмас.
Ок - мажбурмас.
Мажбурлик талабидан қарасак,
Хеч кимга салом бермасак ок.
Катталаргаям сизлаб гапирмасак ок.
Жамоат жойларида ўзимизни молдан баттар тутсак ок.
Хеч кимга фойдамиз тегмасаям ок.
Хаммани асабига тегишимиз, одамларни бир бирига гап чақиб уриштиришимиз, фитна қўзғашимиз ок.
Биз яхши бўлишга мажбурмасмиз.
Қонун билан тақиқланмаган любой жирканчлик, исқиртликлар хаммаси ок.
Агар одамни ўзида фаросат, одоб, хурмат, халол-харом тушунчалари бўлмаса хеч нарсага мажбурмасмиз. (Шарманд... ээ узр) Қадриятсизларга шахар кенг.
This quoted post is unavailable.
Бир биримизни севсак бўлди, оиласи мухиммас дейишяптию хозир, вот нима учун мухим)
Бекорга қадимдан турмуш қуришда асосан оиласига қаралмаган, анави "тенг тенги билан" деган мақолларам аввало молиявий холати эмас, оиласида шаклланган қадриятлар мослиги билан боғлиқ.
Болалигидан ота онаси назоратида бўлган, қаергадир борса айтган, нимадир қилса сўраган, маслахатини, розилигини олган қиз учун тўйдан кейин худди шу холат қайнона-қайнота билан бўлиши умуман ахамиятсиз, одатий хол. Бундан трагедик драма ясаб бақир чақир қилиб ўтирмайди, у шунга ўрганган.
Болалигидан қаерга хохласа айтмай кетаверган, ота онасини унча иши бўлмаган, улар билан хисоблашмаган, “эркинлик”да ўсган қиз учун йигитни оиласида бундай мухит бу - эркинликни чеклаш, қамоқ, ўзини бир қўл оёғи боғланган қулдек сезиб қолишига сабаб.
Буям ёмонмас, ну шунга мос оиласи бор йигит топиб тегаверсин, йигитникида оиласи унча назорат кутмайдиган, ўзига ташлаб қўядиган, алохида чиқарвориб қутиладиган бўлсин, ана бемалол яшайверади.
Оиласига эътибор беринглар, тамом. "Иман"ни уйига "Иван" борволиб кейин "мани Иванлигимни чеклашяпти" деб тўполон қилгандан, "Иван"ни уйига "Имам" борволиб кейин ота оналаримиз бизга эътиборсиз, бор йўқлигимиз билинмийди, умуман мехри, эътибори йўқ деб ўйлаб ўзини сиқиб яшашни кераги йўқ.
This quoted post is unavailable.
Шеттамиз @samzigirosh) Ош зўр, Қорамуртдаги билан бир хил, сервис хам зўр. 10/10, рахмат хаммага.
Институтда ишлаб юрган пайтларим. Бир кун бошлиқ чақириб, янги объект топширди. Унча эътибор бермадим, бошқаларидек одатий иш, кўп қаватли домлар қуриларкан. Эски уйларни хисоблаб, бузиш харажатларини чиқариш керак. У жойларни биламан, бувимни уйларидан икки махалла нарида. Пастгина қурилган уйлар, юрилавериб тошдек бўлиб кетган тупроқ йўлни икки четига чинорлар экилган.
Ишдан қайтишда ўша томонларга бориб озроқ айлангим келди. Объект манзили ёзилган қоғозчани картадан қидириб аниқ жойига чиқдим. Бузилиш бошланмаган, хали доимгидек хаёт давом этаётган бир тинч махалла. Бузиладиган жой эски гузар биноси ва ёнидаги икки учта ховли устига тушарди. Совет давридан бери фойдаланилмай қўйган, эски нураб кетган бино бурчагида бир хонани чироғи хира ёниқ, ичкаридан эски тикув машинаси овози эшитилиб турарди. Қизиқиб яқинлашдим, эшик олдига борганимда машина овози тинди, ичкаридан ўрта ёшлардаги амаки кўйлак кўтариб чиқди.
Остонада туриб қуюқ хайрлашди.
- Келинг болам... - менга. Остонага хайрлашиб чиққан хола менга гапираётганди.
Саломлашдим, ичкарига кирдим, кийим калталаш учун келмаганимни пайқадию термосни кўтариб шкафдан тоза пиёла қидирди. 80йиллар атрофида урф бўлган трафаретда бўёқ сепилган нақшли деворлар ёрилиб, нураб кетган. Болалигимда бўлганидек катта ойнали трюмо четига кичик расмлар ёпиштириб қўйилган, ўша йилларда урф бўлган катта тўрли парда, стол устида иплар солинган қути ва эски Подолск машинаси.
Хола термосдан наматакли чой солиб узатаркан "нима хизмат, кимсиз" дегандек қаради. Нима дейишни билмай:
- Инженерман хола, архитектор. Шу ерларга бузилиб янги уйлар тушармиш, бир айланиб кўриб кетай деб келган жойим эди.
- Хаа болам айтишди - оғир хўрсинди - Буерда насибамиз тугаган бўлса нимаям деймиз энди.
-Қаерга кўчасиз бузилса
- Билмадим болам... Буерларниям ўлчайсанми қанча шу хона?
-12м2 лар чиқса керак. Шинамгина хона экан, анчадан бери шу ердамисиз?
- 54 йил.
- 54 йил?
Хола бош ирғиди. Озроқ ўйлаб турдида ўзи гап бошлади:
-Мактабни битирган пайтларим ишга тушганман. Шу ердан топганимдан турмуш қурдим, шу ердан эримни жанозаси, қирқи, йилини ўтказдим, шу ердан иккита бола катта қилдим, едирдим, кийдирдим, ўқитдим. Набирали бўлганимни шу ерда эшитдим. Набираларим тўйини... Шу 12 квадратингда умрим ўтди. Мана шу машинам эримдан қолган охирги ёдгор. Шу бозор куни бўшатинглар деб кетишди, қаерга олиб бораман, кейин нима қиламан билмайман.
* * *
Эртасига ишдан бошқа вилоятга сафарга чиқиб кетдик. 10кунлардан кейин шахарга қайтиб биринчи ўша гузарга бордим. Бинолар бўшатилган, том, ойна, эшикларини кўчириб олиб бузишга тайёрлаб қўйишган. Ўша хонага кирдим, бўм бўш, фақат бир тараф деворда машинка тўсиб турганда тегилмай, қуёш тушмай ремонти эскирмай тоза қолган бир из бор. Бузилган ғишт бўлаклари орасида бир кийим тугмачаси кўринди. Негадир энгашиб олдим, артиб тозалаб чўнтагимга солдим.
Бир кун ишда ўтирсам телефон жиринглади. Овозларидан танидим.
- Ў кундаги тикувчи холангман.
- Танидим хола, яхшимисиз, бизга нима хизмат.
- Шу жойимиз ўрнида қурадиган домларингда биринчи этажи дўконлар бўлармиш дейишди. Шулардан жой олмоқчи эдим, ўша ўзимни қанча эди, ўшанча жой қилиб беришармикин?
- 12,44м2 эди хола. Бўлади, хозир тўхтанг сотув офисидаги болалардан сўрайман - Иккинчи телефонни олиб рақам тердим.
- Гаплашдим, минг олтиюздан чиқяпти экан.
Телефон нариги томонида жимлик чўкди.
- Метр квадратигами?
- Ха шундай, хола.
Яна жимлик. Ижара, бўлиб тўлаш, имтиёзли йўлларини тушунтирмоқчи бўлдим. Бўлди рахмат болам, энди ишламасам керак деб телефон қўйилди.
Хафта охирига шу объектдаги бузиш ишлари хисобини тугатдим, ўша хонани ўзим учун алохида хисобладим. Арзимаган сонлар чиқди. Хаммасини қўшдим, ойна, эшикларни қўшдим, деворлар, шифт, пол, радиатор, чироқ. Блокнот охирида қўшилмаган бир сон қолди, 54 йил...
teletype.in/@architect_uz/6g…
2
27
1,130
Энди динозаврлар даврида рандом ном билан очилган, туғилган сана, тел номер ва жчдсўадв ли почта номингизни ўзгартириб олсангиз бўларкан)
myaccount.google.com/google-…
6
7
1,108
Shohrux Gʻiyosov IIV matbuot kotibi lavozimidan olindi
Bu haqda “Daryo” manbasi xabar berdi. U 2019-yil oktyabridan buyon vazirlik axborot xizmati rahbari sifatida faoliyat yuritib kelayotgandi.
Batafsil — daryo.uz/p/723398/
Агар бу пуллар тўлиқлигича давлат буджетига йўналтирилганда хам балки бир қўшимча солиқдек осонроқ қабул қилиш мумкин эди. Лекин IMEIдан маъно нима, унга қўйилаётган нархларданчи? Нимани рўйхатга оладию, нимадан химоя қиладики бундай нарх билан?
Антимонополия учун бу давлат ташкилоти, ва улар учун бу нормалмиш, лекин каттароқ улуш хусусий секторга қолади. Ўзи бу система ишлашига қанча сарф қилиняптию биз қанча тўлаяпмиз орасидаги фарқни тасаввур қилоламизми, қийинов) Тезлаштирилган регистрация учун 400$ дан 1500$гача тўланиши мумкин...
Ха ундан кейин, 150$ га олган телефоним хам иккита имеикаси бор бир қурилма. 1000$лик телефон хам худди шундай, 5000$ли лимитед телефонлар хам. Телефонни рўйхатга олишда, умуман базада у хам, бу хам битта қурилмадек. Лекин устидан олинаётган хақ ер билан осмон...
Тасаввур қиляпсиз а, АИ92 бензин керак бўлса матизда кирсангиз 1литрини 10минга, мерсда кирсангиз 50мингга оляпсиз. Бир хил харакат, бир хил сервис, бир хил ресурс сарфлайди, лекин нарх... Яна бу солиқ эмас, қандайдир чет элни хусусий корхонаси давлат билан шерикликда бошлаган йиғим.
7
917
Ооой... @rukhsora_g эхтиёт бўлорин, иложи бўлса шу филлиалга умуман қиз олманг, вайфайни паролини айтманг, панада еб ичишли, ухлашли жойларга камера қўйдиринг. Бу манякча қарашидан охири бахайр бўладиганга ўхшамийди;)
5
23
2,209
Адам:
- Пулини кересиз нарсалага ишлатма. Режала, йиғиб юр. Ман сани ёшинда ойлигимдан орттириб қанча иш қиганман.
- Йўқ сиз буни қарен зўрлигини 😑
5
20
1,552
Дўстла, ака/укала. Силаям коп котта бир машхур одамсилаю, мободо, мобоодо бирнима бўлиб бошиларга иш тушса илтимос қилиб айтиб қўйинглар аёлингиз, опа сингил сизни ишингиз хақида умуман муносабат билдирмасин.
Маратда Шахзода, Иман аппда Рустамни опасини комментларини кўргандик, яқинда қайсидир блогер опаси билан муаммо бўлиб судланиб чиққанмиди… ўзи ким бўса унга алоқадор бир аёл чиқадию ўз томонини химоясида “суркатворади”
- Бу чиқиши холатни яхшиламайди. Иккига бўлинган одамлар орасида хақорат, жанжал, норозилик, “гап” кўпайтиради.
- Барибир у сизни яқинингиз. Ундан адолат кутилмайди, уни гапи олинмайди. Барибир қанчалик ифлос бўлманг у учун яхшисиз ва бу умумий вазиятни бузади, холатингизни чигаллаштиради, оилангизга бўлган жамоат хурматини йўқотади.
- аёлларда барибир хиссиётлар ўзгариши кучлироқ ва тез жахли чиқиб кетиши, тез йиғлаш, тез кулиш бор. Бошқалар қайтарган жавобларга оғир вазминлик билан фактлар келтириб сокин сухбат қилолмайди. Бахс жанжалга айланиб аёлингиз шаллақи бадбахт аёл холда кўриниб қолади. Одамларни ноўрин хақорат, шахсиятига ўтиб кетади.
- Уларни ўзлари хам сизни қандай иплослигингизни, асли вазият қандайлигини билишмайди. Хаммамиз хам қилган тўғри/нотўғри ишларимизни уйдагиларга айтолмайдиган, беркитадиган холатларимиз бўлади, айтмайдиган, айтишга уяладиган гапларимиз бўлади. Асл холатни билмай, тафсилотларини билмай туриб нотўғри хулоса бериб қўйишади.
Тўсманг, оддий хаётда хохлаган гапларини айта олишсин лекин сизни шахсингиз, ишингиз, муаммоларингиз хақида хеч қачон гапиришмасин. Жуда хунук холат бу)
2
19
1,213
Зўр даврда туғилганмиз. Биз Ню-Йорк минораларини самолётда уриб туширган иккита мусулмондан, ўша Ню-Йорк ва Сенат бошқарувида ўтирган иккита мусулмонгача етиб келган авлодмиз;)
Яна метроларда аёллар учун вагон ажратиш масаласи кўтариляпти. Доимгидек оқлаймиз, дуо қиламиз.
Аёл ва эркак хуқуқлари тенглиги ғарбдагиларга сийлов. Бизга тенглик эмас, аёлларга хавфсизроқ, қулайроқ, яхшироқ бўлган хаёт керак. Эркак киши ўлмаса яшайверади (кесатиқ, муболағаларсиз жиддий гап). Эркакларга нисбатан тегажонлик холатлари (деярли) йўқ, тиқилинчда урилиш, туртилишлар, сиқилиб қолишларда жисмоний холати яхшироқ, бунга жавоб бера оладиган холатда. Лекин аёл қизларга алохида бўлиши керак. Хар қандай диний таъсирларни гапирмаганда хам жисмонан, мантиқан бу керак.
Буни ёмонлаб чиқаётганлар метрода ўша тирбандликни бахона қилиб аёлларга ёпишволадиган, танаси қарши жинсга тегишидан оргазм оладиган, хаётда ўз ўрнига, жуфтига, фаросатга эга бўлмаган изврашенецлар. Бу гап ўзларини нечидир секундлик аёлларга қарашлари, тега олишлари, ёнида туришлари учун ўз оиласидаги аёллари, опа сингиллари, оналарини бошқа эркаклар билан шундай холатда бўлишига рози бўлган эркаклиги йўқ "эркаклар"дан чиқади фақат.
1
27
887





























































